Фото: Marie Claire
Баъзи эрталабки одатлар нафақат кундан унумли фойдаланишга, балки узоқ муддатда ишда ва шахсий ҳаётда муваффақиятга эришишга ёрдам беради.
Психологлар ва мураббийлар кўпинча ҳаётдаги ижобий ўзгаришлар учун яхши одатларни жорий қилиш кераклигини айтади. Буни эса эрталабдан бошлаш яхшироқдир, чунки ҳар куни тонгги одатлар куннинг қолган қисмини мукаммал тартибга солади.
Эрта уйғониш
Тўғри, эрталабки соатларда инсон онги тиниқ ва концентрацияланган бўлади, у мураккаб вазифаларни яхшироқ бажаради. Эрта уйғониб, аста-секин иш кунини режалаштириш, телефон қўнғироқлари ва учрашувлар рўйхатини тузиш, эртанги кун ҳақида ўйлашингиз ва мақсадлар қўйиши мумкин.
Агар эрта уйғониш муаммо бўлса, ҳар куни уйғоткични одатдагидан 10-15 дақиқа олдин ўрнатиш тавсия этилади. Натижада организм аста-секин тонгда уйғонишга одатланиб қолади. Аммо эрта ухлаш муҳим. Ҳар қандай яхши одатни шакллантириш учун камида 20 кун кераклигини унутмаслик лозим.
Уйғонибоқ телефонни қўлга олмаслик керак
Мобил телефон экранидан келадиган кўк нурланиш кўпинча уйқусизликка олиб келади. Агар эрталабдан телефонга узоқ вақт тикилиб турилса, бу ташвишланиш даражасини оширади. Эрталаб эса, аксинча, самарали ишларга тайёрланишнинг айни вақти.
Тонгги бадантарбия ёки енгил гимнастика билан шуғулланиш
Эрталабки машғулот фаолликни оширади ва кун давомида энергияни сақлашга ёрдам беради. Бу онг ва организм жисмоний ҳамда психологик вазифаларни яхшироқ енгишини англатади. Чарчоқ камроқ кузатилади.
Кунни югуриш ёки жисмоний машқлар билан бошлаш яхшидир. Жисмоний машқлар пайтида юрак ва ўпка кислород билан таъминланади, қон яхши айланади, муҳим органлар озуқа моддаларини олади, буларнинг барчаси тананинг самарадорлигини оширади. 30 дақиқалик машғулот мияни янада тиниқ ва барқарор қилади, диққатингизни жамлайди.
Оч қоринга лимонли бир стакан илиқ сув ичиш
Лимонли бир стакан илиқ сув чиндан ҳам уйғониш ва кўнгилни кўтаришга ёрдам беради. Оч қоринга суюқлик ичиш орқали организм тезлашишга мажбур бўлади ва максимал маҳсулдорлик билан ишлаш мумкин.
Оч қоринга лимонли сув сувсизланишнинг олдини олишга ёрдам беради. Лимон таркибида иммунитет, нафас олиш, қон айланиш ва овқат ҳазм қилиш тизимлари учун фойдали кислоталар ва озуқа моддаларининг катта миқдори мавжуд. Бир сўз билан айтганда, лимонли сув фақат фойда.
Ягона чеклов шундаки, агар сурункали касалликлар мавжуд бўлса, эрталабки одатга ушбу фойдали одатни киритишдан олдин биринчи навбатда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Медитация
Мияни салбий фикрлардан тозалаш, ташвиш ва стресснинг олдини олиш, организмни дам олишга ва атрофдаги дунё билан уйғунликда ҳис қилишга ёрдам бериш учун кун бошланишидан олдин 5-10 дақиқа медитация қилиш керак.
Бунинг учун қулай позицияни эгаллаш керак – ётган ёки ўтирган ҳолатда кўз юмилади, енгил мусиқани қўйилади ва фикрлашга бошланади. Эрталабки медитация кайфиятни яхшилайди ва кундалик вазифаларни хотиржамлик билан ҳал қилишга ёрдам беради.
Совуқ ва иссиқ душ
Сув ҳароратини навбатма-навбат совуқдан иссиққа ва аксинча ўзгартирганда, сув амалиёти организм учун стрессдир. Аммо бу туфайли тўқималарда ҳужайралар уйғониб, янгиланиш жараёнини бошлайди. Тез-тез контрастли душ қабул қиладиган одамлар касаллик ва стрессни камроқ бошдан кечиради. Агар жараён ҳар куни такрорланса, терлаш даражаси ҳам камаяди, бу айниқса спорт билан фаол шуғулланадиганлар учун муҳимдир.
Тана парвариши
Ўз-ўзини парвариш қилиш тартиб-қоидалари ёшлик, саломатлик, ажойиб кўриниш ва кайфият бағишлайди. Душдан олдин чўтка билан массаж қилиш мумкин, юзга намловчи ниқоб қўллаш тавсия этилади. Ювинишдан олдин сиз бармоқлар ёки тароқ билан бош уқаланади. 10-15 дақиқа қон айланишини яхшилаш учун етарли бўлади.
Нонушта куннинг асосий таомидир
Эрталаб организмдаги метаболик жараёнларнинг фаоллиги ошади ва у тўйимли нонуштага муҳтож. Озиқ-овқат энергия ҳисобланади, агар у эрталаб соат 7 дан 10 гача организмга кирмаса, мувозанат бузилади ва метаболизм секин ишлай бошлайди ва кечқурун бутунлай йўқолади. Шунинг учун тўйимли нонушта ўрнига тўйимли кечки овқатни афзал кўрадиганлар ортиқча вазнга эга. Эрталаб тановул қилинган нарса энергияга айланади. Соғлом нонушта соғлом ёғлар, оқсил ва клетчаткага бой углеводлардан иборат бўлиши керак.
Витамин қўшимчаларини қабул қилиш
C ва Э «гўзаллик витаминлари» деб аталади. C витамини коллаген синтези учун керак. У тери ва бириктирувчи тўқималарнинг бир қисмидир, юрак ва қон томирларини ҳимоя қилади, холестеринни камайтиради, иммунитетни яхшилайди ва кучли антиоксидант саналади. Э витамини мия, мушакларнинг ишига таъсир қилади, чарчоқни камайтиради ва организмнинг репродуктив функциясига ижобий таъсир кўрсатади. У ёки бу витамин комплексини қабул қилишдан олдин мутахассис билан олдиндан маслаҳатлашув зарур. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи