1 780
Сурхондарё вилояти пахтакорлари республикада биринчи бўлиб шартномавий режани бажарди
Сурхондарёлик пахтакорлар республикада биринчи бўлиб пахта топшириш бўйича шартномавий режани бажарди. Йил бўйи қилинган баракали меҳнат эвазига фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 246 минг 350 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди. Етиштирилган ҳосилнинг аксарият қисми юқори навларга сотилди.
Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун 2344 та терим отрядида 164 минг нафардан зиёд теримчи жалб этилди, 1022 та трактор ва 2028 та тиркама сафарбар этилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, тизим корхоналарини модернизациялаш, кластер фаолиятининг кенг йўлга қўйилгани муваффақиятлар гарови бўлиб хизмат қилди. Хусусан, вилоятнинг 13 та туманида 10 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият кўрсатаяпти.
- "Тermiz Jayhun Cluster" МЧЖ кластер томонидан жорий йилда белгиланган режа 107 фоизга бажарилиб, 56 минг тонна пахта ҳосили олинди. Бу режага нисбатан 4 минг тоннага кўп, ҳосилдорлик эса 37.4 центнерга етказилди. Илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи, интенсив агротехнологияларни кенг жорий этилиши юқори ҳосилдорликка эришиш учун асосий омил бўлди, - дейди кластер раҳбари Акбар Хусанов.
Вилоятда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ғўзанинг ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос навларининг танлаб экилгани, агро техник тадбирларнинг сифатли амалга оширилиши мўл-кўл ҳосил гарови бўлди.
Бу йил вилоятда ғўзанинг "Бухоро-102", "Наманган-77", "Беш қаҳрамон", "Султон", "Бухоро-10", "Порлоқ-1" эрта пишар, "Бухоро-8" ва "Сурхон-16", "Сурхон-103" ингичка толали ўрта пишар, "СП-1607", "СТ-1651" ингичка толали истиқболли навлар ҳамда 19 та, шу жумладан, 5 та ингичка толали ғўзанинг янги навлари экиб, парваришланди.
Ҳали ҳам айрим далаларда ҳосил мўл, йиғим-терим ишлари давом этмоқда.
Илҳом РАҲМАТОВ
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин