"Реал" Винисиус учун минимал нархни белгилади

"Реал" Винисиус Жуниор учун минимал трансфер нархини 150 миллион евро этиб белгилади. Бу қарор футболчининг шартномани узайтириш бўйича музокаралари боши берк кўчага кирганидан сўнг қабул қилинган. Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ўрталаригача амал қилади. "Реал" 25 ёшли бразилиялик футболчига Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдириши мумкинлигини кутмоқда.

Винисиус Жуниор келаси йил "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Яқинда Мадрид клуби юлдузли бразилиялик футболчини мавсум якунида сотиш ҳақида қарор қабул қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Transfer News Live маълумотларига кўра, "Реал" El Chiringuito дастурига таяниб, Винисиус учун минимал нархни 150 миллион евро этиб белгилаган. Бу қарор шартномани узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага кирганидан сўнг қабул қилинган.
Амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. "Реал" раҳбарияти 25 ёшли Винисиусга Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдириши мумкинлигини кутмоқда.































Изоҳлар 0
…