
Испаниялик мутахассис Хуан Карлос Карседо, Кипрнинг "Пафос" клуби бош мураббийи, унинг жамоаси Испаниянинг "Вильярреал" клуби устидан эришган сенсацион ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдирди. Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг тўртинчи турида ўтказилган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
"Бу бизнинг Чемпионлар Лигасидаги биринчи ғалабамиз ва дастлабки очколаримиздир. Бу очколарни Испания жамоасига қарши ўйинда қўлга киритиш эса биз учун катта қувонч.
Президент мендан аллақачон ТОП-8га киришни талаб қилмоқда", - деди Карседо дея унинг сўзларини Marca нашри келтиради.
"Рақиб ўйинни жуда кучли бошлади ва иккита ажойиб имкониятга эга бўлди, аммо биз уларга мослашдик ва яхши ҳимояландик. Танаффус пайтида жамоага, ўйинни қўлдан бой бермасак, ўз имкониятимизни топамиз, дедим. Ва бу иккинчи бўлим бошида рўй берди. Баъзида футбол ўз вақтини кутганни била олган жамоани мукофотлайди", - деди Карседо.
Мазкур ғалабадан сўнг "Пафос" 5 очко билан 20-ўринни эгаллаб турибди, "Вильярреал" эса 1 очко билан 32-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!