date

Аморим: Ҳар қандай ўйинни ютишимиз мумкин

Аморим: Ҳар қандай ўйинни ютишимиз мумкин
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим ўз жамоасининг ўсишини эътироф этди. “Ҳозир биз ўзимизни анча ишончли ҳис қиляпмиз.

Ҳар қандай ўйинни ютишимиз мумкин ва биз буни аллақачон исботладик. Ўтган ўйин биз учун қийин бўлди, чунки баъзи лаҳзаларда ўзимиз бўлишимиз керак бўлган жамоа бўла олмадик.

Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар ҳали кўп, лекин эндиликда биз ҳар қандай вазиятга яхшироқ тайёрмиз. Энди ўйинга нисбатан бошқарувимиз яхшироқ.

Агар қийинчиликка дуч келсак, шахсий маҳорати билан вазиятни ўзгартира оладиган футболчиларимиз бор, бу фақат жамоавий ҳаракатлар билан чекланиб қолмайди”, — деди Аморим матбуот анжуманида.

8 ноябр, шанба куни “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигаси доирасида сафарда “Тоттенҳем”га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аморим: Ҳар қандай ўйинни ютишимиз мумкин