
Пайшанба куни Франция терма жамоасининг ноябрь ойи йиғини учун чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда "Ал-Иттиҳод" клуби ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте ҳам бор.
Канте сўнгги марта миллий жамоага бир йил олдин чақирилган эди. "Уч ранглилар" бош мураббийи Дидье Дешам ўз қарори юзасидан изоҳ берди.
"Мен у билан доимий алоқадаман. Мен кўрган ўйинларда у жуда яхши формада эди. У ҳар уч-тўрт кунда ўйин ўтказмоқда. У ҳали ҳам терма жамоага чақирилиши мумкин ва яна таклиф олди.
Канте ўзига хос мақом ва тажрибага эга. Мен уни шунчаки жамоада бўлиши учун эмас, балки муҳим роли борлиги учун чақираман. Биз унинг ҳолатини мунтазам кузатиб борамиз", - деди Дешам журналистларга.
Ноябрь ойида Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Украина ва Озарбайжон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!