date

Тухел Беллингҳэмни Англия терма жамоасига чақирди

Тухел Беллингҳэмни Англия терма жамоасига чақирди
Жуд Беллингҳэм яна Англия терма жамоасига қайтади. The Guardian хабарига кўра, "уч шерлар" бош мураббийи Томас Тухел футболчини ноябрь ойидаги йиғинга чақиришга қарор қилган. 

Бу кузда Беллингҳэм ҳали Англия терма жамоасига чақирилмаган эди. Сентябр ойида у елкасидан ўтказилган операциядан кейин тикланаётган эди.

Октябр ойида эса Тухел "Реал" футболчисини миллий жамоага чақирмасликни афзал кўрди, гарчи у ўша вақтда аллақачон ўйнай бошлаган бўлса ҳам. Англия терма жамоасига ноябрь ойида чақирилган футболчилар рўйхати жума куни эълон қилинади.

"Уч шерлар" 13 ноябрь куни Сербия ва 16 ноябрь куни Албания билан беллашади. Англия терма жамоаси аллақачон жаҳон чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тухел Беллингҳэмни Англия терма жамоасига чақирди