date

FIFA мукофоти учун 7 мураббий номзод

FIFA мукофоти учун 7 мураббий номзод
FIFA томонидан тақдим этиладиган "The Best" мукофотининг "Йилнинг энг яхши мураббийи" номинацияси бўйича номзодлар эълон қилинди. 2025 йилнинг энг яхши мураббийи унвони учун етти нафар номзод кураш олиб боради.

Қуйида уларнинг рўйхатини кўришингиз мумкин:

- Хавьер Агирре (Мексика терма жамоаси),

- Микел Артета ("Арсенал"),

- Луис Энрике ("ПСЖ"),

- Ханс-Дитер Флик ("Барселона"),

- Энцо Мареска ("Челси"),

- Арне Слот ("Ливерпул"),

- Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси).

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике сентябр ойида "Олтин тўп" маросимида йилнинг энг яхши мураббийи унвонига сазовор бўлган эди.

У бошчилигидаги "ПСЖ" жамоаси 2024/2025-йилги мавсумда барча совринларни қўлга киритди. Шунингдек, жамоа ёзда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалига чиқиб, "Челси"га имкониятни бой берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » FIFA мукофоти учун 7 мураббий номзод