Нега пластик бутилкалардан қайта фойдаланиш мумкин эмас?

1 дақиқа ўқиш1.3K
Нега пластик бутилкалардан қайта фойдаланиш мумкин эмас?
Фото: Grazia
Ҳаво иссиқ вақтида одамлар ўзи билан доим бир баклажка сув олиб юриши керак. Албатта, ҳар бир киши ҳеч бўлмаганда бир марта пластик бутилкаларни қайта ишлатмаслик ҳақида ўйласа керак, чунки улар анча арзон. Аммо ундан қайта фойдаланиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳамма ҳам билмайди. Grazia нашри нега баклажкалардан бир марта фойдаланиш кераклигини маълум қилди.

Албатта, баклажкага сув қуйилса, тоза кўринади. Бироқ кейинчалик бундай бўлмайди. Ишлаб чиқарувчи компаниялар турли хил материаллардан идишлар ясайди, пластмасса бўйича мутахассис бўлмасангиз, бир марта ишлатиладиган баклажкадан икки марта фойдаланиш ғоясидан воз кечган маъқул.

Баъзи идишларда заҳарли кимёвий моддалар мавжуд бўлиб, улар идишга зарар етганда, масалан, майда ёриқлар бўлса, суюқликка тушиши мумкин. Уларнинг сони аҳамиятсиз, шунинг учун пластик идишни камдан-кам ҳолда қайта ишлатилса, соғлиққа таъсир қилмаслиги мумкин. Бироқ бу одатни доимий такрорлаш саломатликда бир қанча муаммолар пайдо бўлишига олиб келади.

Яъни, баклажкадан суюқлик ичилганда, оғиз бўшлиғидан бактериялар идишга киради, улар баклажканинг деворларида, шунингдек, кўринмас энг кичик ёриқларда фаол равишда кўпаяди ва тўпланади. Шу сабабли контейнерни хавфсиз қайта ишлатиш учун уни бутунлай тозалаб бўлмайди. Натижада, овқат ҳазм қилиш бузилиши, кўнгил айниши, бош оғриғи ва чарчоқ ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Саломатликни асраш учун қайта фойдаланиш мумкин бўлган идишларни сотиб олиш яхшироқ. Аммо ҳар сафар фойдалангандан кейин уни ювишни унутмаслик керак. Акс ҳолда унда бактериялар ҳам кўпая бошлайди, бу саломатликка салбий таъсир қилади. Мутахассислар барча микробларни ўлдириш учун идишни махсус чўтка ва восита билан тозалашни тавсия қилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?