1 064
Миллий ва халқаро экспертлар Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар жараёнини муҳокама қилди
Фото: Юксалиш миллий ҳаракати
Адвокатлик институтини мустаҳкамланиши суд-ҳуқуқ тизимида қонун устуворлигини таъминлашга қанчалик хизмат қилади? Ўлим жазосини тақиқлаш қанчалик муҳим? Шахснинг судланганлиги унинг яқин қариндошлари тақдирига таъсир ўтказиши адолатданми?
2022 йилнинг 16 август куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган онлайн конференцияда миллий ва халқаро экспертлар Ўзбекистон Республикаси конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгаришлар ва бунда айнан қайси жиҳатлар инобатга олиниши муҳимлиги борасида фикр алмашди.
Тадбирда масъул вазирлик ва идоралар вакиллари, таҳлил марказларидан ташқари АҚШ, Словения, Швеция каби давлатлардан халқаро экспертлар иштирок этди.
Мамлакатда давом этаётган конституциявий ислоҳотларда бундан буён давлат сиёсатининг диққат марказида инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати бўлиши назарда тутилган. Шу билан бирга, Конституцияни давлатчилик тараққиётининг бугунги тенденциялари ва дунёдаги сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда уйғунлаштириш зарурати пайдо бўлган. Конституциявий ислоҳотнинг хусусиятлари тўғрисидаги масалани нафақат ватандошларимиз, балки халқаро миқёсда ҳам юқори малакали экспертлар ва халқаро ҳамжамият иштирокида муҳокама қилиш муҳим саналади.
«Бугун халқаро ҳамжамият Ўзбекистон бошлаган ислоҳотларини келгусида қай тарзда давом эттиришига қизиқмоқда, — дейди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов. — Конституциявий Қонун лойиҳаси уларни қизиқтирган саволларига жавоб бўла олади ва Ўзбекистон яна илдам қадам ташлаб, ислоҳотлардан тўхтамаслигини кўрсатади. Хорижий экспертлар билан учрашувимиздан мақсад-муддао ҳам шу, уларга мамлакатимиз ортга қайтмас йўлни танлаганини билдириш. Шунингдек, экспертлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, адвокатура, суд тизимини ислоҳ қилиш масалаларининг кўпи Қонун лойиҳасида акс этганини эътироф этишмоқда, қўшимча таклифларни ҳам билдиришмоқда».
Конференцияда иштирок этган АҚШнинг Беркли юридик институти директори Жереми Форел мамлакат конституциясининг кўплаб фуқаролик ҳуқуқига эга бошқа давлатлар конституциясидан фарқли ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапирди.
«Ўзбекистон конституциясида 100 дан ортиқ, АҚШ конституциясида эса 7 та модда бор. Биз унга ҳукумат, ижро этувчи қонунчилик ва суд ҳокимиятларининг вазифалари акс этган иш режаси сифатида қараймиз. Барча давлатлар Бош Қонунида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмаган. Мамлакатингизда янгидан қабул қилиниши кутилаётган конституциявий Қонун лойиҳасида бу жиҳатлар акс этмоқда. Биринчи қадам қўйилди, мақсадлар белгиланди, энди Конституциянинг ижросини тўлиқ таъминлаш ниҳоятда муҳим», – дейди жумладан Форел.
АҚШлик яна бир эксперт – собиқ Федерал прокурор, «Holland and Knight LLP» адвокатлик фирмаси ҳамкори Дэниэл Смолл Конституциянинг янги таҳририда адвокатлар мақомини белгилаш, суд жараёнларида рақобат ва томонларнинг тенглиги тамойилини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш муҳимлигини қайд этди.
«Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти директори Мюша Север конституциявий ислоҳотлар жараёнида мустақил адвокатлик институти яратилишига ҳам эътибор қаратилишига чақирди:
«Қийноқларни бекор қилиш, судланувчиларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиш, шахсий ҳаётга фақат суд қарори асосида аралашиш ва гумон қилинувчини айби исботланмагунча озодликда қолдириш инсоннинг асосий ҳуқуқлари ҳисобланади. Янги конституцияда бу тамойиллар акс этишидан умид қиламиз. Мустақил адвокатлик институтини яратиш борасида ҳам ўзгаришлар бўлишини кутамиз. Мустақил адвокатларсиз суд жараёнининг рақобатбардошлиги ва адолатлилиги ҳақида гапириб бўлмайди. Бу мамлакатга инвесторларни жалб қилишда аҳамиятга эга. Ёш авлод Ўзбекистон янги қиёфа касб этганини ўзида ҳис қилиши, асосий қонуни ҳаётининг ҳар бир кунида қўлланиладиган муҳитда вояга етиши зарур».
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси Ойбек Исоқов конституцияда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланишда тенг имкониятлар яратилиши кераклиги ҳақида гапирди:
«Давлат раҳбари ‘Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат’, деган тамойилни конституциявий қоида сифатида белгилаб берган, бунда тенг ҳуқуқлилик, тенг имконият ҳамда инклюзив ривожланиш таъминланиши таъкидланади. Амалда бу Қонунга асосланади. Ҳозир конституциямизда фуқаролик жамиятининг аниқ тушунчаси йўқ, ҳуқуқлар ҳақида гапирилади, лекин тенг имкониятлар ҳақида гапирилмайди. Яъни белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланишда тенг имкониятларга эга эмасмиз».
Конференция иштирокчилари кўплаб давлатларнинг конституция ва қонунларида ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда акс этган «Миранда қоидаси» Асосий қонунда акс этишини ёқлашди. Конституцияни талқин қилиш ишларида эркинлик механизмларини белгилаб бериш, оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқларини алоҳида кафолатлаш зарурлигини қайд этишди.
Хорижий экспертлар Ўзбекистондаги трансформация жараёнларини, конституциявий ислоҳотларнинг мазмунини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Конституция шунчаки ҳужжат бўлиб қолиши керак эмас, балки у ишлаши керак. Бунинг учун барча тузилмалар ҳаракат қилиши, фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаол бўлиши талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?