date
views 234

Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилади?

Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилади?
Фото: Dreamstime

Ўтган йилнинг декабр ойида президент расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Кейинчалик, жорий йилнинг 20 апрел куни давлат раҳбари янги фармони билан юқоридаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритди.

Ушбу ҳужжатга кўра, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 2 сентябр (шанба) қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

Шу тариқа, сентябр ойида ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади:

- 2023 йил 1 сентябр (жума) - дам олиш куни;
- 2023 йил 2 сентябр (шанба) - олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2023 йил 3 сентябр (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилади?