date

Сирдарёда рашк сабабли даҳшатли оилавий фожиа

Сирдарёда рашк сабабли даҳшатли оилавий фожиа

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида оғир жиноят содир этилди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумотига кўра, аёл рашк сабабли келиб чиққан можаро ортидан эрининг қонуний турмуш ўртоғи ва унинг вояга етмаган фарзандларига ҳужум қилган.

Воқеа 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Ширин шаҳар ҳудудида юз берган. Дастлаб Амир Темур маҳалласида яшовчи аёл ва унинг шаърий турмуш ўртоғи эркак ўртасида рашк сабабли тортишув келиб чиққан.

Шундан сўнг аёл онасининг уйидан ошхона пичоғини олиб, Фарҳод маҳалласида жойлашган хонадонга борган. У ерда у эрининг қонуний рафиқаси ҳамда унинг икки нафар вояга етмаган фарзандига пичоқ билан оғир тан жароҳатлари етказган.

Оқибатда аёл ва унинг 5 ёшли қизи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 3 ёшли қиз эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан гумонланувчи воқеа жойидан яширинган. Кейинчалик у ушланиб, терговга жалб қилинган. Шунингдек, марҳуманинг оиласида 8 ёшли ўғил ва 20 кунлик чақалоқ ҳам қолгани билдирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда рашк сабабли даҳшатли оилавий фожиа