date

АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилиниб юртга қайтарилди

АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилиниб юртга қайтарилди

Бугун, 1 май куни АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган махсус чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, мазкур фуқаролар АҚШнинг миграция қонунчилигини бузганликлари сабабли мамлакатдан чиқарилган. Уларнинг ватанга қайтарилиши Ўзбекистон ва АҚШнинг тегишли идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар натижасида амалга оширилган.

Жараён давомида депортация қилинган шахсларнинг шахсини аниқлаш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларни хавфсиз тарзда Ўзбекистонга олиб келиш бўйича барча ташкилий ва ҳуқуқий масалалар тезкорлик билан ҳал этилган.

Мутасадди ташкилотлар томонидан қайд этилишича, Ўзбекистон миграция соҳасида хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни изчил ривожлантириб бормоқда. Шу билан бирга, ноқонуний миграциянинг олдини олиш, фуқароларнинг чет элда қонуний фаолият юритишини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, мутахассислар фуқароларни хорижга чиқишда амалдаги қонунчиликка қатъий риоя этишга, расмий ҳужжатлар асосида ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилиниб юртга қайтарилди