Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.
Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими тўлиқ ўзгаради. Ҳар йили мактабларда 8 минг ўқитувчи ишга қабул қилинади, янги мактаблар ҳисобига яна шунча ўқитувчига эҳтиёж пайдо бўлади.
Бундан буён, ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади. Бунда, илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим. Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади. Педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартиби ишлаб чиқилади.
Энди, ўқитувчилар малакаси табақалашган ҳолда оширилади. Яъни, малака оширишдан олдин ўқитувчини билими диагностикадан ўтказилади ва натижасига кўра индивидуал касбий ривожланиш йўналишлари белгиланади.
Муаллимнинг билим кўрсаткичлари баҳоланади ва паст натижа олганлари бўйича ўзи ўқиган олийгоҳга рекламация юборилади. Яъни, бу натижалар педагогик олийгоҳлар фаолиятига ҳам баҳо бўлади. Бунда, паст натижа кўрсатган ўқитувчилар анъанавий усулда, юқори натижага эришганлари онлайн шаклда малака оширади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!