Фото: Қамчиқавтойўл
Бугун, 11 ноябр куни Қамчиқ довонида юк автомобилида ёнғин юз берди.
«Қамчиқавтойўл» хабарига кўра, М-39 йўлининг Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш йўналиши 222-километрида юк машинаси ёнган.
Соат 07:55 да ушбу йўналишда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилиб, Водий-Тошкент йўналиши соат 08:44 да автотранспортлар ҳаракати учун очилган.
Ёнғин оқибатда ҳеч ким жабрланмаган. Автомобилда ёнғин нима сабабдан рўй бергани ҳозирча номаълум.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар