Фарғонада кучли ёмғир оқибатида ўнлаб уйларни сув босди

Фарғонада кучли ёмғир оқибатида ўнлаб уйларни сув босди
Қисқача

Фарғона вилояти Бешариқ туманида кучли ёмғир натижасида 90 дан ортиқ уйларни сув босди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот беришича, ҳодиса 1 май куни содир бўлган. Вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда Фарғона вилояти ФВБ ходимлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ҳолатни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 90 дан зиёд хонадонларни сув босди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 1 май куни соат 21:41 да 112 тизими орқали Бешариқ туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида “Ворух Дашт” ва “Янгиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинининг айрим кўчаларида жойлашган 90 дан ортиқ аҳоли яшаш уйларининг томорқаларига ёмғир сувлари кириб боргани ҳақида хабар келиб тушган.

“Зудлик билан ҳодиса жойига Фарғона вилояти ФВБ ходимлари, вилоят ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари етиб бориб, ҳолат оқибатларини бартараф этиш ишларини жадал тарзда олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва техника воситалари жалб қилинган ва вазият тўлиқ назорат остига олинган. Ушбу ҳодиса натижасида фуқаролар орасида жароҳатланганлар қайд этилмаган.

“Мазкур ҳолат оқибатлари қисқа муддатда бартараф этилиши кутилмоқда”, дея қўшимча қилинган хабарда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар