Тошкент метросида кутилмаган ҳолат: аёл поезд йўлига тушиб кетди

1 дақиқа ўқиш709
Тошкент метросида кутилмаган ҳолат: аёл поезд йўлига тушиб кетди

Тошкент метрополитенида содир бўлган ҳодиса кўпчилик эътиборини тортди. 2 май куни соат тахминан 21:35 да Тошкент метрополитенининг Ғафур Ғулом бекатига кириб келаётган поезд йўлига бир аёл эҳтиётсизлик туфайли тушиб кетган.

Расмий маълумотларга кўра, вазиятда машинист томонидан тезкор қарор қабул қилинган ва ҳаракат таркиби зудлик билан тўхтатилган. Шу орқали жиддий оқибатларнинг олди олинган.

Дастлабки текширувлар шуни кўрсатдики, фуқаро оғир жароҳат олмаган. У тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказиш учун шифохонага олиб кетилган.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳодиса метро ҳаракатига таъсир қилмаган — поездлар одатдаги жадвал асосида ҳаракатланишда давом этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?