Фото: Pixabay
Ўтган ҳафта давомида Ўзбекистонда 1 кг пиёзнинг улгуржи нархи 1500 сўмгача (12 сент) арзонлашган. Яъни айни пайтда 830 килограммдан ортиқ пиёзни таҳминан 100 долларга улгуржи сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда EastFruit томонидан амалга оширилган мониторинг натижаларида келтириб ўтилган.
Юқорида келтирилган графикка кўра, мамлакатда йилнинг шу даврида пиёзнинг бундай арзон нархлари охирги 5 йилликда умуман кузатилмаган. Хусусан, ўтган йилнинг мос даврида нарх ҳозиргидан 4,4 баробар қимматроқ бўлган. Умуман олганда эса, йилнинг ушбу даври учун одатий ўртача нарх тахминан икки баравар юқори бўлиб, 24-26 сентни ташкил қилади.
Бироқ муаммо анча жиддийроқ бўлиши мумкин. Ушбу маълумотлар кичик улгуржи савдолар нархидир. Агар баҳорда қайта сотиш учун кузда пиёз сотиб олган фермер ёки савдогарлар ҳам инобатга олинса, бунда пиёзнинг ҳақиқий нархи ҳозирда нолга интилади ва 2023 йилги ҳосил захираларининг барчасини сотишнинг имкони бўлмаслиги ҳам мумкин.
EastFruit ҳисоб-китобларга кўра, биргина Ўзбекистоннинг ўзида камида 150-200 минг тонна пиёзни чиқинди полигонига ташлаш ёки озуқа сифатида чорвага беришга тўғри келади. Худди шундай ишни сал аввалроқ қозоғистонлик фермерлар ҳам қилишни бошлашган. Шу жиҳатдан бу ҳафта давомида ҳам ўтган йилги пиёз нархи сезиларли даражада пасайишда давом этиши айтилмоқда.
Табиийки, бу ҳолат деҳқонлар ва баҳорда пиёзни қимматга сотиш учун ғамлаб қўйган савдогарларга катта зиён етказади. Шу боис, Ўзбекистонда ва умуман минтақада пиёз етиштириш билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкин, бу эса жуда ҳам ачинарли. Чунки Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам деҳқонлар нарх билан боғлиқ шундай муаммоларга дуч келишган.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО) сармоя бўлими иқтисодчиси Андрей Ярмакнинг тушунтиришича, нархларнинг бундай қулаши агробизнеснинг айрим сегментларида одатий ҳолдир. Пиёз эса улардан биридир.
«Пиёзга талаб эластик эмас. Бошқача айтганда, пиёз нархи юқори ёки паст бўлишидан қатъи назар, унга бўлган талаб сезиларли даражада ўзгармайди. Нархлар паст бўлса, одамлар пиёзни кўпроқ истеъмол қилмайди ёки нархлар юқори бўлса, унда пиёзнинг ўрнини алмаштириш учун бошқа маҳсулот йўқ ва уни сотиб олиш давом этади», дея таъкидлаган Ярмак.
Аввалроқ, 2023 йилнинг март ойи ўрталаридан июн ойи охиригача Ўзбекистондан хорижга 222,8 минг тонна пиёз экспорт қилингани хабар қилинганди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 53 фоизга кўп бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди