
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Antoniu Guterrish маълум қилишича, сўнгги икки йил ичида бутун дунё бўйлаб 163 нафар журналист ўлдирилган.
ЮНEСКО маълумотларига кўра, 2023-йил августидан 2025-йил май ойигача 163 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган. Улардан 109 нафари жанговар ҳудудларда, жумладан 12 нафар аёл журналист бўлган.
Энг кўп қурбонлар Ғазо секторида — 46 киши, Суданда — 13 киши, ва Украинада — 8 киши қайд этилган.
Шунингдек, уруш бўлмаган мамлакатларда ҳам журналистларга қарши тажовузлар давом этмоқда. Масалан, Мекцикада 15 нафар ОАВ вакили ўлдирилган, бу эса айрим уруш зоналаридагидан ҳам хавфлироқ вазиятни кўрсатмоқда.
Ҳудудлар бўйича энг кўп қотиллик ҳолатлари араб мамлакатларида (82 та) қайд этилган. Кейинги ўринларда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси (34 та), Осиё-Тинч океани минтақаси (30 та), Африка (5 та) ҳамда Европа ва Шимолий Америка (12 та) жойлашган.
Мутахассислар фикрича, бу рақамлар сўз эркинлиги ва журналист хавфсизлиги глобал миқёсда жиддий хавф остида эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Сўнгги 2 йилда дунё бўйлаб 163 нафар журналист ҳалок бўлди
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар