Ҳайдовчиликдан мураббийликгача: Маноло Гонсалеснинг ажойиб футбол ҳикояси

Ҳайдовчиликдан мураббийликгача: Маноло Гонсалеснинг ажойиб футбол ҳикояси

Ҳайдовчиликдан мураббийликгача: Маноло Гонсалеснинг ажойиб футбол ҳикояси
Ҳақиқий кино ҳикояси: "Эспаньол" жамоасининг ҳозирги бош мураббийи, 46 ёшли Маноло Гонсалес илгари автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. The Guardian нашрининг хабар беришича, у ҳатто 2020-йилга қадар Барселона ва Бадалона шаҳарлари орасидаги йўналишда автобус бошқарган.

Аслида, бу иш Гонсалес учун вақтинчалик даромад манбаи бўлган, чунки футболдаги ишлари яхши кетмаган. Аммо 2020-йилда унинг "Бадалона" жамоаси Испания Қирол кубогида "Хетафе"ни мағлубиятга учратди ва бу унинг мураббийлик фаолиятида бурилиш нуқтаси бўлди.

2023-йилда Гонсалес "Эспаньол"ни мураккаб вазиятда қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қолди ва шу орқали жамоа мухлисларининг меҳрини қозонди. Ҳозирда эса жамоа Ла Лига жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар