
Apple корпорацияси 2025 йилнинг тўртинчи чораги ва молиявий йил якуни бўйича ҳисоботни тақдим этди. Компания илк бор байрам мавсуми бўлмаган даврда ҳам сотувлар ва хизматлар бўйича йиллик даромадни 100 миллиард доллардан оширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда компаниянинг расмий ҳисоботига таяниб, халқаро нашрлар хабар бермоқда.
Ҳисоботда қайд этилишича, Apple’нинг умумий соф фойдаси 112 миллиард долларга етди. Бир йил аввал бу кўрсаткич Ирландиядаги солиқ можароси сабаб амалга ошмаган эди. Шу билан компания дунёдаги йиллик фойдаси 100 миллиард доллардан юқори бўлган йирик корпорациялар — Vodafone, Saudi Aramco ва Alphabet қаторидан жой олди.
Apple’нинг молиявий ўсиши сўнгги йигирма йилда мислсиз даражада бўлди. Масалан, 2006 йилдаги фойда 2 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, 2010 йилда у 10 миллиардга, 2019 йилда 20 миллиардга, 2024 йилда эса 36 миллиард долларга етган. Ҳозир эса бу рақам тарихий 112 миллиард доллар чегарасини кесиб ўтди.
Мутахассислар фикрига кўра, Apple’нинг бу натижага эришишига хизматлар соҳасидаги кенгайиш, айниқса, iCloud, App Store ва Apple Music каби платформалардан келаётган даромаднинг сезиларли ошиши сабаб бўлган. Шунингдек, сунъий интеллект асосидаги илова ва сервисларни жорий этиш компаниянинг янги фойда манбаи сифатида баҳоланмоқда.
Шу тариқа, Apple нафақат технология соҳасида, балки молиявий барқарорлик ва фойда кўрсаткичлари бўйича ҳам дунёдаги етакчи корпорациялар сафида ўз ўрнини янада мустаҳкамлади. Таҳлилчиларнинг тахминига кўра, агар бу тенденция сақланиб қолса, компания 2026 йилда фойдани 120–130 миллиард долларгача ошириши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!