date

Теҳрон сувсиз қолиш арафасида: икки ҳафталик сув қолди

Теҳрон сувсиз қолиш арафасида: икки ҳафталик сув қолди

Эрон пойтахти Теҳронда ичимлик суви билан боғлиқ вазият жуда ёмонлашди, деб хабар берди Al Jazeera. Мамлакатдаги тарихий қурғоқчилик туфайли шаҳарни сув билан таъминловчи асосий манбалар қуриб бормоқда.

Маълумотларга кўра, Амир Кабир тўғонида ҳозир атиги 14 миллион куб метр сув қолган. Бу тўғоннинг умумий сиғимининг бор-йўғи 8 фоизи бўлиб, мутахассислар бу захира фақат икки ҳафтага етиши мумкинлигини айтмоқда.

Сўнгги ойларда Теҳронда деярли ёмғир ёқмаган. Бир йил аввал ушбу тўғонда 86 миллион куб метр сув сақланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич деярли йўқолган.

10 миллиондан ортиқ аҳолига эга пойтахт ҳар куни тахминан 3 миллион куб метр сув истеъмол қилади. Шаҳарнинг айрим туманларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган, аҳоли орасида эса норозилик кучаймоқда.

Мутахассислар танқисликнинг асосий сабабларини қурғоқчилик, ер ости сувларидан ортиқча фойдаланиш ва иқлим ўзгариши билан изоҳламоқда. Ушбу ҳолат фақат Эронда эмас — қўшни Ироқда ҳам сув сатҳи кескин пасайиб, гуманитар инқироз хавфи кучаймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Теҳрон сувсиз қолиш арафасида: икки ҳафталик сув қолди