date

4 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради

4 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради

4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Тошкент шаҳрида осмон вақт-вақти билан булутли бўлади, ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол ғарб йўналишидан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7–9 даража илиқ атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат осмон ўзгарувчан бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0–5 даража, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимол қилинмоқда. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–6 даража, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳам осмон ўзгарувчан бўлиб, баъзи ҳудудларда ёмғир кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон билан кечиши мумкин. Ҳарорат 6–11 даража илиқ бўлиб туради.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг кўтарилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида осмон бироз булутли бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда, айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 8–13 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18 м/с гача кучайиши эҳтимол қилинади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 4 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради