Қамчиқ довонида ҳаво булутли бўлиб, ҳарорат 0 даражага тушган. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл ИЙФК” давлат муассасаси хабар берди.
Айтилишича, довоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғмоқда, баъзи жойларида эса ёмғир қорга айланган.
Айрим жойларда туман, ҳаво ҳарорати 0 даражани ташкил этмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда, дейилади муассасаси ахборотида.
Қамчиқ довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал (Россия) ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келгани, 14—15 октябрь кунлари антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларига таъсири бўлиши хабар қилинган эди.
Унга кўра, Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради.
Қамчиқ довони, Ҳаво булутли, Ҳарорат 0 даража, Қор ёғмоқда «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»