14:37 / 02.12.2024
13

"Энг яхшиси ҳали олдинда" ёки "Ҳали ҳаммаси олдинда..." иборалари ҳақида

"Энг яхшиси ҳали олдинда"  ёки "Ҳали ҳаммаси олдинда..." иборалари ҳақида
«Энг яхшиси ҳали олдинда... », – бу иборани биз кўпинча қийинчиликларга дуч келганимизда, умидсизликка тушганимизда ёки орзуларимиз амалга ошмаганда ўзимиздан ички овоз сифатида ёки яқинларимиздан эшитамиз.

Бир тарафдан, бу жуда кучли мотивацияловчи ибора бўлиб, одамларга ишончни тиклашга, келажакка умид билан қарашга ёрдам беради. Лекин, бошқа тарафдан, бу ибора тафаккур хатоларга олиб келиши мумкин.

Ижобий томонлари

Умидни сақлаб қолиш
: Қийин вазиятларда бу ибора одамларга келажакда яхшилик бўлишига ишонишга, умидини йўқотмасликка ёрдам беради. Айниқса, депрессия ва стресс билан курашаётганлар учун муҳим.

Сабр-тоқатни ривожлантириш: Ишончли келажакка йўналтирилган бу ибора, одамларни сабрли ва чидамли бўлишга ундайди. Дарров натижа кутмаслик, жараённи қадрлашга ўргатади.

Мотивацияни ошириш: Бу ибора, келажакда яхшироқ нарсалар бўлишига ишониш орқали, одамларни ҳаракатга, янги имкониятларни қидиришга ундайди.

Салбий томонлари

Кечиктириш
: «Энг яхшиси ҳали олдинда» деган фикр, айрим одамларда ҳозирги вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилмасликка, ҳаммаси ўз-ўзидан яхши бўлиб кетишига ишонишга олиб келиши мумкин. Бу кечиктиришга, яъни вақтида қилиниши керак бўлган ишни кечиктиришга сабаб бўлади.

Реалистик бўлмаган кутишлар: Бу ибора, одамларда ҳақиқатдан ҳам ортиқча юқори кутишларни шакллантириши мумкин. «Энг яхшиси»нинг нима экани ноаниқ бўлгани сабабли, одамларнинг норозилиги ҳам ортиб кетишини, борига ҳам ношукрликни келтириб чиқаради.

Ноумидликка олиб келиши: Агар узоқ вақт давомида кутилган «энг яхшиси» юз бермаса, бу ибора ноумидликка ва ҳатто депрессияга олиб келиши мумкин. Чунки, одамлар ҳаётдаги ҳамма яхшиликни келажакка силжитиб, ҳозирги кундан завқ ололмай қўядилар.

Психологик нуқтаи назардан хулоса қиладиган бўлсак:

«Энг яхшиси ҳали олдинда», деган иборанинг таъсири, одамнинг шахсига, унинг тажрибаларига ва ҳозирги эмоционал ҳолатига боғлиқ. Баъзилар учун бу ҳақиқатан ҳам кучли мотиватор бўлса, бошқалар учун хавфли иллюзия бўлиши мумкин.

Шунинг учун, бу иборадан фойдаланганда, унинг салбий оқибатларини ҳам ҳисобга олиш керак. Реалистик мақсадларни қўйиш ва ҳозирги кундан завқ олишни ўрганиш муҳим.

Келажакка ишониш, умид билан қараш яхши, лекин ҳозирги кунни яшашни унутмаслик керак!

Ҳар қандай жозибали кўринган курслар, фикрлар ва илҳомлантирувчи мотиваторлардан эҳтиёт бўлинг, токи реал ҳаётингиздан узоқлашиб кетмаслигингиз учун.

Мадина Мийтан, психолог

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Энг яхшиси ҳали олдинда" ёки "Ҳали ҳаммаси олдинда..." иборалари ҳақида