«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди. Делегацияга «Толибон» бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Салом Ҳанафий бошчилик қилмоқда. Шунингдек, делегация таркибида Бош вазир девони раҳбари Абдул-Васи, Балх губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ва элчи Абдул-Ғофар Баҳра Тиравийлар бор.
«Толибон»нинг расмий пресс-релизида ташрифдан кўзланган мақсад диний ва тарихий алоқалар ҳамда кончилик, савдо, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида умумий сўзлар келтирилган.
Ўзбекистон томони ҳозирча ташриф бўйича расмий маълумот бергани йўқ.
Афғонистон ОАВлари тарқатаётган хабарларга кўра, делегацияни аэропортда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовлар кутиб олган.
Делегация Бухоро шаҳрида меҳмон бўлишган.
«Афғонистон Ислом Амирлиги Бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Мавлавий Абдул Салам Ҳанафий Ўзбекистонга ташрифи чоғида Бухоро вилоятига ташриф буюриб, Ўзбекистон расмийлари билан учрашди, мамлакатнинг маданий ва тарихий обидаларини зиёрат қилди», – дейилади маҳаллий ОАВларнинг бирида.
Абдул-Салом Ҳанафий, шунингдек, Бош вазир Абдулла Арипов билан ҳам учрашган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди