date

Фуқаронинг қарзи ундириб берилди

Фуқаронинг қарзи ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор К.У.дан ундирувчи А.А.нинг фойдасига 70 млн. сўм қарз, 2,8 млн. сўм даъво ариза киритишда тўланган давлат божи ва 37,5 минг сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисии томонидан қарздор К.У.нинг мулкий ҳолатлари ўрганилиб, ихтиёрий муддатларда қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан огоҳлантирилди.

Ихтиёрий равишда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, олиб борилган мажбурий ижро ижро ҳаракатлари жараёнида давлат ижрочиси томонидан ундирувчи А.А.нинг фойдасига қарздордан 72 млн. 837,5 минг сўм пул маблағлари ундириб берилди ва ундирувчининг ҳуқуқи тикланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фуқаронинг қарзи ундириб берилди