Ҳусанов бугун “Эксетер Сити”га қарши асосий таркибда тушадими?

Англия кубогининг 1/32 финал босқичида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Эксетер Сити”ни қабул қилади. Ушбу тўқнашув олдидан бир қатор спорт нашрлари ва клубга ихтисослашган манбалар эҳтимолий таркибларни эълон қилиб, учрашув атрофидаги қизиқишни янада оширди.
SportsMole хабарига кўра, Хосеп Гвардиола бу баҳсни асосий таркибдаги айрим футболчиларни дам олдириш учун қулай имконият сифатида кўряпти. Шу билан бирга, жамоа академиясида ўсиб келаётган бир нечта ёш иқтидорлар майдонга туширилиши мумкин. Манбада Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам ушбу ўйинда захирада қолдирилиши эҳтимол қилинган.
SportsMole версиясидаги таркиб қуйидагича келтирилган: Траффорд, Льюис, Мфуни, Аллейн, Нейлор, Грей, Ж. Ҳески, Макэйду, Черки, Р. Ҳески, Мукаса.
Бироқ “Манчестер Сити” фаолиятини доимий равишда ёритиб борувчи CityXtra сайти бу масалада бошқача прогноз бермоқда. Уларнинг ёзишича, бугунги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдан жой олиши мумкин. Яъни, ўзбек ҳимоячиси бугун майдонни биринчи дақиқалардан бошлаб кўриши эҳтимоли анча юқори.
CityXtra версияси: Траффорд, Льюис, Ҳусанов, Аллейн, Аке, Нико, Рейндерс, Бернарду, Черки, Мукаса, Доку.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” — “Эксетер Сити” учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади. Энди энг асосий савол — Гвардиола ҳақиқатан ҳам ёшларга ишонадиган кеча қиладими ва Ҳусанов бу имкониятдан қай даражада фойдалана олади?
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!