date

Қамчиқ довони ҳаракат учун очилди

Қамчиқ довони ҳаракат учун очилди
Соат 12:00 дан бошлаб Тошкент вилоятини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун очилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳаракат чекловлари соат 02:30 да қор кўчиши хавфи ва қор ёғиши сабабли жорий этилган эди. Ушбу қарор ҳайдовчилар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинган.

Бунгача Тошкент вилоятида Қамчиқдан ўтиш чекловларига риоя қилиниши назорат қилиш учун олти ҳаракатланувчи Йўл-патрул хизмати пости фаолият юритган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довони ҳаракат учун очилди