date

Н'Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

Н'Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте Саудия Арабистонидаги бошқа клубга кўчиб ўтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг юридик бўлими собиқ директори Саад Ал Субайй берган маълумотларга кўра, клуб франсуз таянч ярим ҳимоячисини сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда. Келишув январ ойи якунига қадар расмийлашиши мумкин.

Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод»га келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда франсуз футболчи Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 25 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 ассист қайд этди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг бозор қийматини 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Н'Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин