date

Humans хизматлари Ўзбекистонда узлуксиз ишламоқда

Humans хизматлари Ўзбекистонда узлуксиз ишламоқда
Humans компаниясининг Ўзбекистондаги хизматлари узлуксиз ишлашда давом этмоқда. Бугунги кунда фойдаланувчилар учун маркетплейс, етказиб бериш хизмати ва бошқа имкониятлар очиқ, дея маълум қилди Сингапурда рўйхатдан ўтган Humans Mobile Ltd. компанияси.

"Humans МЧЖга нисбатан юритилаётган ҳуқуқий жараёнлар хизматларнинг ишлашига, хизмат кўрсатиш сифати ва мижозлар учун мавжудлигига таъсир қилмайди", — дейилади компания баёнотида.

Аввалроқ Humans иловаси орқали ноқонуний пул ечиш ҳолатлари ҳақида хабар тарқалган эди. Бундан ташқари, пойтахт суди компанияни банкрот деб топиб, унинг тугатилиши жараёнини бошлаган, бироқ бу хизматлар фаолиятини тўхтатмаган.

Humans раҳбариятининг фикрича, суднинг банкротлик ҳақидаги қарори қонунчиликка зид, чунки компанияда тўловга лаёқатсизлик белгилари мавжуд эмас. Компания баёнотига кўра, Humans бир неча марта судга мурожаат қилиб, банкротлик қарорига апелляциялар киритган, аммо Ўзбекистон судлари мунтазам равишда даъволарини рад этган.

Шунингдек, Humans Mobile Ltd. айрим давлат ва тижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг ходимлари ва акциядорларини ўзбек бизнесини рейд усулида эгаллашга уринишда айблади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Humans хизматлари Ўзбекистонда узлуксиз ишламоқда