date

"Оқ тойчоқ"ни йўқотмаслик учун тўланган қарз

"Оқ тойчоқ"ни йўқотмаслик учун тўланган қарз

Қувада мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р. О.дан жами 55 515,9 сўм (52 872,3 сўм асосий қарз ва 2 643,6 сўм ижро йиғими) ундириш мақсадида унинг номидаги «Дамас» русумли, давлат рақами 40 S 20 FA бўлган автомашина аукцион савдосига чиқарилган эди.

Бироқ, “оқ тойчоқ” қўлдан кетиши ҳақидаги хабар қарздорни бефарқ қолдирмади. Машина сотилаётганини эшитган қарздор ҳеч қандай кечиктиришларсиз, 15.12.2025 йил куни Бюронинг Қува туман бўлимига югуриб келиб, қарздорликни тўлиқ тўлади.

Ахир, халқимизда бежиз айтилмаган: «Мол аччиғи — жон аччиғи».

Шу аччиқ ҳис қарздорни бир зумда ҳаракатга келтириб, қарзини ҳам “шип-шийдам” тўлашга сабаб бўлди.

Натижада, “оқ тойчоқ” эгаси қўлида қолди, қарздорлик бартараф этилди ва ижро ҳаракатлари қонуний тарзда якунланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Оқ тойчоқ"ни йўқотмаслик учун тўланган қарз