date

Лола Аҳмедова машҳурлик олиб келган қўшиқ номини айтди

Лола Аҳмедова машҳурлик олиб келган қўшиқ номини айтди

Хонанда Лола Аҳмедовага журналистлар томонидан: “Бугунги кунда кўплаб тароналарингиз хит даражасига етди. Шу қўшиқларингиз орасида сизни энг машҳур қилган, тингловчилар ёдида қолган тарона қайси?” деган савол берилди.

Саволга самимий жавоб берган санъаткор, узоқ ўйлаб ўтирмай, айнан “Соғинтириб” номли қўшиғини тилга олди. Лола Аҳмедованинг айтишича, бу тарона нафақат мухлислар орасида, балки тўй ва байрам тадбирларида ҳам энг кўп сўраладиган қўшиқлардан бирига айланган.

— “Агар биттасини айтадиган бўлсам, бу албатта 'Соғинтириб'. Тўйларда ҳам айнан шу қўшиғимни сўрашади. Ҳатто айтиш мумкинки, бу қўшиғимсиз тўй ўтмайди,” — дея таъкидлади хонанда.

Ушбу эътироф Лола Аҳмедованинг “Соғинтириб” қўшиғи нега ҳанузгача оммалашиб келаётгани ва халқ орасида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаганини яна бир бор тасдиқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Лола Аҳмедова машҳурлик олиб келган қўшиқ номини айтди