
Актриса Луиза Расуловадан журналистлар томонидан: “Кинода қайси актёр билан бирга рол ижро этишни хоҳлаган бўлардингиз?” деган савол берилди. Саволга ҳазил аралаш жавоб берган актриса: “Мен секингина Голливудга кетиб қолган бўлардим,” дея кулиб жавоб қайтарди.
Шундан сўнг Луиза Расулова фикрини жиддий давом эттириб, маҳаллий кино оламида ҳам истеъдодли актёрлар талайгина эканини таъкидлади. Унинг айтишича, Адиз Ражабов ва Улуғбек Қодиров билан аллақачон бирга ишлаш насиб қилган ва бу ижодий ҳамкорлик яхши хотиралар билан ёдида қолган.
Актрисанинг эътироф этишича, агар имкон бўлганида, у санъатни тарк этган истеъдодли актёр Фаррух Соипов билан партнёр сифатида бир фильмда рол ижро этишни истаган бўларди.
“Афсуски, ҳозир бунинг имкони йўқ. Савол шунақа бўлгани учун жавобим ҳам шунақа бўлди,” — дея қўшимча қилди у.
Луиза Расулова, шунингдек, бошқа кўплаб иқтидорли актёрлар борлигини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, ёш жиҳатдан мос партнёр сифатида айнан Фаррух Соипов тўғри келарди. Ота ва қиз образлари ҳақида сўз борганда эса, мамлакатимизда бу ролларни муносиб ижро эта оладиган актёрлар етарлича эканини алоҳида қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.