
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан 2025 йилда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 8 млрд 890 млн сўм маблағ белгиланган жамғармаларга ўтказилди.
Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига мувофиқ тақсимланиб, уларнинг 70 фоизи «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаларига, 30 фоизи эса Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармасига йўналтирилди.
Барча ўтказмалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида ғазначилик ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилиб, шаффофлик ва қатъий назорат таъминланди.
Мазкур маблағлар эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар учун ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда маҳаллий инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.