Иймона Ғайратова учун энг легенда футболчи ким?

Актриса Иймона Ғайратовага журналист томонидан: “Сиз учун энг зўр ва ҳақиқий легенда футболчи ким?” деган савол берилди. Саволга ҳеч иккиланмасдан жавоб берган актриса: “Мен учун бу — Месси,” дея эътироф этди.
Шундан сўнг Иймона ўз фикрини давом эттириб, нафақат футболчининг маҳорати, балки унинг инсоний фазилатлари ҳам ўзига жуда яқин эканини таъкидлади.
— “Мен 'Барcелона' жамоасини ҳам, Мессини ҳам жуда яхши кўраман. Чунки уларда инсонийлик, камтарлик ва самимият бошқача,” — деди у.
Актрисанинг бу самимий жавоби мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Айниқса, Лионел Месси мухлислари Иймона Ғайратованинг фикрини қўллаб-қувватлаб, ижтимоий тармоқларда кўплаб ижобий изоҳлар қолдиришди. Бу эътироф эса Мессининг нафақат майдонда, балки инсон сифатида ҳам миллионлаб юракларда алоҳида ўрин эгаллаганини яна бир бор тасдиқлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!