00:32 / 25.05.2017
6 985

Фирибгарлар, қабул комиссиясини энди умуман алдай олмайсиз!

Фирибгарлар, қабул комиссиясини энди умуман алдай олмайсиз!
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовлари ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этмоқда, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

"Ҳар йили 15 мингдан ортиқ талабалар ТАТУ қабул комиссиясига ҳужжатлар топширади, уларни назорат қилиш ва тест синовларини ўтказиш жойига киритишни назорат қилиш жараёни кўп вақт ва куч олади, шу билан абитуриентларни асосий мақсадидан – тест топширишдан чалғитади. Биз ушбу жараённи тест синовлари ўтказиш жойида биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ изларининг сканерларини қўллаш ҳамда абитуриентлар маълумотлар базасини яратиш асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини жорий этиш ва автоматлаштириш орқали анча яхшилашга ва осонлаштиришга қарор қилдик. Бундан ташқари, жорий йилда абитуриентлардан ҳужжатларни ЯИДХ портали орқали интерактив шаклда қабул қиламиз, бу эса қабул комиссияга ҳужжатлар топширишда абитуриентларга кулайлик вақтни тежашга имкон беради", деди ТАТУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Файзулла Аъзамов.

Абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш ва имтиҳонларга киритиш

15 июньдан 15 июлгача абитуриентлар ОТМ қабул комиссиясига ҳужжатлар ва биометрик маълумотларни топширади.
Серверда абитуриентларнинг биометрик ва паспорт маълумотлар ягона базаси яратилади.
Абитуриентлар маълумотлари ягона базасининг ахборот хавфсизлиги таъминланади.
Ҳар йили 1 августда биометрик маълумотлар бўйича имтиҳонларга киритиш схемаси тузилади.

Биометрик маълумотлар бўйича абитуриентларни идентификация қилишнинг иложи йўқ вазиятларида киритиш муқобил комиссияси ташкил этилади.

Тизим ўз ичига абитуриент бармоқ изларини олиш учун i-Clock-700 сканерлари, паспорт персонал маълумотларини текшириш ва рўйхатдан ўтказиш учун "Регула" 7024M.111 сканерлари, абитуриент бармоқ изларини паспорт чипидаги бармоқ излари ҳақидаги маълумотлар билан таққослаш учун BioLink U-Match 3.5 сканерлари (абитуриентга паспорт тегишлиликни текшириш), абитуриентлар бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш "i-Clock700" орқали амалга оширилади.

Биометрик ахборотни олиш, сақлаш ва ишлов беришга махсус дастурий таъминот жавоб беради.

Ушбу ечимнинг ўзига хос хусусиятлари:
Абитуриентлар имтиҳонига идентификацион киритиш механизмини ташкил қилиш;
Абитуриентлар маълумотлари ягона базасини яратиш;
Маълумотлар базасида абитуриентларни бошқа йўналишларга ўзгартириш имконияти кўзда тутилган.

Тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этиш мамлакатимизда биринчи марта жорий этилмоқда. Келажакда ТАТУ қабул комиссияси тажрибасини Ўзбекистоннинг бошқа ОТМларида ҳам қўллаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фирибгарлар, қабул комиссиясини энди умуман алдай олмайсиз!