date
views 11 095

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директорининг 2 ўринбосари ҳам ишдан кетди

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директорининг 2 ўринбосари ҳам ишдан кетди
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида жойлашган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори Лутфи Йўлдошевна Юсупова ўз аризасига биноан ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматидан “Qalampir.uz” сайтига хабар беришларича, кеча, 5 июнь куни директор билан бирга унинг ўринбосарлари ҳам ишдан олинган. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ҳилола Бўрихўжаева ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Вазира Ҳасанова ҳам ўз вазифаларидан озод этилган.

Директорнинг профессионал таълим ишлари бўйича ўринбосари Фотима Алимова ўз жойида қолган.

Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланиб, 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказгач, жорий йилнинг 1 июнь куни оламдан ўтган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директорининг 2 ўринбосари ҳам ишдан кетди