date

Apple яқин йилларда 10 та янги қурилма чиқаради

Apple яқин йилларда 10 та янги қурилма чиқаради

"Apple" бош директори Тим Кук ўз вориси Жон Тернусга яқин йиллар ичида тақдим этилиши режалаштирилган ўнта йирик маҳсулот портфелини қолдирмоқда. Bloomberg таҳлилчиси Марк Гурманнинг хабар беришича, Тернус компания ходимлари билан учрашувда режаларни ҳаяжонли деб атаган ва улар дунёни ўзгартиришини таъкидлаган. Бу ҳақда Tech.onliner.by хабар беради.

Кутилаётган энг асосий янгилик буклама экранли "iPhone" бўлиб, уни Жон Тернус шахсан ўзи таништириши кутилмоқда. Шу тариқа компания янги раҳбарни блокбастер маҳсулотларнинг янги юзига айлантиришни мақсад қилган.

Шунингдек, сунъий интеллект асосида ишлайдиган ақлли уй қурилмалари туркуми ҳам кенгайтирилади.

Янги маҳсулотлар қаторидан экранга эга "HomePod" бошқарув маркази, махсус роботлаштирилган қўлга ўрнатилган стол роботи ва хавфсизлик датчиклари ўрин олган. Шунингдек, камералар билан жиҳозланган ақлли кўзойнаклар, атроф-муҳитни таҳлил қилувчи "AirPods" қулоқчинлари ва бўйинга тақиладиган кичик ақлли кулон ишлаб чиқилмоқда.

Технологик гигант 2026 йил охири ёки 2027 йил бошида сенсорли экранга эга илк "Маc" ноутбукларини сотувга чиқаришни режалаштирган. Бундан ташқари, 20 дюймли буклама "iPad" ва келажакда смартфон ўрнини босиши мумкин бўлган енгил қўшимча реаллик кўзойнаклари устида иш олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple яқин йилларда 10 та янги қурилма чиқаради