Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими илмий ходими, химик-олим Шарибай Туремуратов бархан қумидан силикат ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди, дея хабар бермоқда Qalampir.uz нашри.
Ушбу янги ихтиро, яъни силикат ғишт асосан оҳак (15%) ва бархан қуми (85%) асосида олинади. Силикат ғишт формаси, ўлчами ва фойдаланиш тури бўйича керамик ғиштдан қолишмайди.
Янги ихтиро қилинган силикат ғиштининг ўлчами 250х120х65 мм бўлиб, механик мустаҳкамлиги 75, 100 и 125, 150 и 200 марка кўрсаткичларига эга. Шунингдек, ғиштнинг сув шимиш бирлиги 8-16%; иссиқлиқ ўтказиш коэффициенти 0,70-0,75 ккал/м·ч·град, кўлам массаси 1800-1900 кг/м3ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар силикат ғиштнинг ҳусусияти керамик ғиштдан бир неча баравар юқори эканлигини билдиради.
Техник-иқтисодий кўрсаткичлари (афзалликлари) бўйича силикат ғишт керамик ғиштдан анча арзонга тушади. Силикат ғишт ишлаб чиқаришда керамик ғиштга қараганда 2 баравар кам ёқилғи, 3 баравар кам электр энергияси, 2,5 баравар кам ишчи кучи талаб этилади. Силикат ғиштнинг таннархи керамикка қараганда 25-35 фоизга арзон бўлади.
Бугунги кунда янги ғишт апробация ва лаборатория тажриба намунаси сифатида ўрганилмоқда. Яқин кунларда кашфиёт амалиётда фойдаланишга татбиқ этилади.
– Қорақалпоғистон ҳудудида 142та кон мавжуд бўлиб, улардан 12 турдаги минерал хомашё қазиб олинади. Хомашёнинг аксарият қисми ғишт хомашёсига (33), карбонатли жинсларга (37), гипс (9) ва цемент (13) хомашёларига тегишлидир, - дейди ихтирочи-олим Ш.Туремуратов. – Биз ихтиро қилган ғишт турининг хомашёси ўзимизда жуда кўп миқдорда топилади. Бу ғишт оддий бархан қумидан олинади. Маҳаллий хомашёдан тайёрланадиган ушбу силикат ғишт арзон, сифатли ва замонавий қурилиш материали ҳисобланади.
Маълумот учун шуни маълум қиламизки, кварц қумларидан тайёрланадиган силикат ғишт тури бўлиб, лекин кварц қумлари Ўзбекистонда деярли йўқ. Бархан қумлари эса Ўзбекистон ҳудудининг асосий қисмини эгаллаган. Қизилқум (300 минг кв.км.), Устюрт (200 минг кв.км.), Оролқум (38 минг кв.км.) қумлик саҳролари шулар жумласидандир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди