date

ПСЖ ярим ҳимоячиси майдонга қайтмоқда

ПСЖ ярим ҳимоячиси майдонга қайтмоқда
ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан фориғ бўлиб, яқин орада футбол майдонига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 29 ёшли испаниялик футболчи Франция чемпионати 10-турида "Лорьян" клубига қарши ўтказиладиган ўйинда иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур баҳс чоршанба, 29 октябр куни бўлиб ўтади.

Фабиан жорий мавсум Франция чемпионатида бешта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатма ёздириб қўйган. Лига 1да 9 турдан кейин ПСЖ 20 очко тўплаган. Луис Энрике бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ярим ҳимоячиси майдонга қайтмоқда