
"Реал Мадрид" сардори Дани Карвахаль яна жароҳатлар рўйхатига тушди. 33 ёшли футболчининг ўнг тиззасидаги муаммо сабаб артроскопия жарроҳлик амалиёти зарур бўлди.
Клуб Карвахалнинг жароҳати ҳақида маълумот берган бўлса-да, унинг тикланиш муддати борасида аниқ маълумот бермади. Шунга қарамай, El Partidazo de COPE дастурида Карвахалнинг тўлиқ тикланиши учун тахминан икки-уч ой керак бўлиши айтилди.
Шу сабабли, Дани Карвахаль 2026 йилга келибгина майдонга қайтиши кутилмоқда. 2025/2026-йилги мавсумда Карвахаль “Реал” сафида жами 9 та ўйинда иштирок этган, аммо самарали ҳаракатлар кўрсата олмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар