Қуйидаги 3 маслаҳат ўзингизга ёқиб қолган буюмни арзонроқ нархда сотиб олишингизга ёрдам беради.
1. Савдолашиш мумкин ёки йўқлигини аниқланг
Ҳатто савдолашиш одат тусига кирган мамлакатларда ҳам буни ҳамма жойда қилиб бўлмайди. Ноқулай аҳволга тушиб қолмаслик учун нархни туширишдан олдин сотувчи сиз билан ҳақиқатан ҳам савдолашишга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун ўзингиз ёқтирган буюм ҳақида «Ажойиб буюм экан, сотиб олишни жуда хоҳлаяпман, лекин ҳаддан ташқари қиммат» деганга ўхшаш гап айтишингизнинг ўзи етарли бўлади. Агар савдолашиш мумкин бўлса сотувчининг ўзи сиздан қанча тўлашга тайёр эканлигингиз ҳақида сўрайди ёки айтилганидан бироз пастроқ нархни таклиф қилади.
2. Буюмни сизга қанчага сотишга тайёр эканликларини билиб олинг
Буюмнинг энг пастки нархининг чегараси сотувчи учун қандай эканлигини билиб олиш фойдали. Буни текширишнинг энг яхши йўли — бироз савдо қилиш, кейин эса барибир ҳаддан ташқари қиммат деб чиқиш эшиги томон юриш. Бундай ҳолатларда кўпчилик сотувчилар баланд овозда анча пастроқ нархни айтиб харидорни тўхтатишга ҳаракат қилишади. Айнан шу нарх сотувчига маъқул келган энг паст нарх ҳисобланади. Бу нарх ўзингизнинг олдиндан мўлжаллаган маблағингиздан юқори бўлмаган ҳолдагина рози бўлишингиз мумкин.
3. Ўзингизга нисбатан сотувчининг ихлосини оширинг
Савдолашишдан олдин сотувчи билан муносабат ўрнатишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни таништиринг, унинг исмини сўранг ва буюм тўғрисида батафсилроқ суриштиринг. Маҳаллий анъаналар ҳақида билимингизни намойиш қилишга ҳаракат қилинг. Масалан, сиз жойлашган ўша мамлакат тилида саломлашиш ёки раҳмат айтишингиз мумкин. Агар сотувчининг сизга муносабати ижобий бўлса, у бажонидил нархни туширади.
Манба: daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади