Халқимизда “ўзинга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” деган нақл бор. Ўзбеклар ҳеч қачон мусофирни ёлғизлатиб қўймайдилар, бутун дунё ўзбек халқини “меҳмондўст” дея таърифлайди.
Деярли ҳар бир ўзбек бирор хорижликни кўрса, уйига таклиф қилгиси, паловхонтўра билан меҳмон қилгиси, жилла қурса, саломлашгиси келиб кетади! Бу ҳолатни деярли дунёнинг бошқа ҳеч бир бурчагида кўрмайсиз.
Биз ҳам хориж телеканаллари орқали турли миллатга мансуб ашаддий қотиллар ҳақидаги хабарларни кўрганмиз, аммо, кимнидир уйга таклиф қила туриб, ҳаёлимизнинг бир бурчагига “ўша хабарлар”, яъни уларнинг қотил ёки жиноятчи бўлиши мумкинлиги келмайди!
Чет давлатга борган одам билади, мусофирларга туб аҳолининг муносабати кўп ҳолларда салбийроқ бўлади. 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг эса АҚШга борган инсон ўзини “мусулмонман” дея таништиришга маълум маънода ҳайиқадиган бўлиб қолди...
Бугун эса, Нью-Йоркдаги терактдан сўнг, қайси мамлакатга бориб, “кўкракни кериб”, “ўзбекман”, дея оласиз? Дея оларсиз ҳам! Эътироз нигоҳига қарши айтадиган “ботмон-ботмон” фикрларингиз ҳам бордир. Бироқ...
Айни кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида терактни содир қилганликда айбланаётган Сайфулла Соипов ҳақида ватандошларимизнинг норозилик руҳидаги фикрларни кўп учратмоқдамиз. Воқеадан бир кун ўтиб, АҚШнинг Республикачилар партияси томонидан Конгрессга кўриб чиқиш учун мамлакатга мигрантларни киритмаслик таклифи киритилди. Ўзбек халқини таниган АҚШ фуқаролари, бир инсоннинг бадхулқлигига қараб, бутун бошли миллат ҳақида хулоса чиқармасликка чорламоқдалар.
Бир неча йиллардан бери АҚШ департаментида фаолият юритган Маврикиядаги Порт-Луис Миссияси раҳбар вазифасини бажарувчи Марк Аскино шундай дейди:
“Ўзбекистон янгиликларда... Аммо ижобий кўринишда эмас. ОАВ томонидан кечаги Нью-Йоркдаги 8 киши ҳалок бўлган автомобиль ҳужумини ёритишда айбланувчи Ўзбекистондан қонуний йўл билан келганлигига алоҳида урғу берилмоқда. Мен Тошкентда 2011 йил сентябрь ойида бўлганман. Ўзбеклар АҚШда бўлган 11 сентябрь воқеаларидан сўнг, кўзларида ёш, қўлларида гуллар ва ҳамдардлик сўзларини билдириб, АҚШ элчихонаси олдида тўпландилар. Келганларнинг кўпчилиги турмуш ўртоғимнинг ёнига келиб, ҳамдардлик билдирдилар. Эгизак минораларда ўзбеклар ҳам бор эди. Муҳаббат билан эслайдиган Ўзбекистон мамлакати ажойиб, ажойиб одамлар билан тўла. АҚШ визаси лотореяси улардан айримларига АҚШга келишга имкон яратди. Улар бу ерда меҳнатсеварлик, ватанпарварлик билан ишлаб, турли хил миллатлардан ташкил топган жамиятимизни тўлдириб турибдилар. Шу миллатдан чиққан битта "ўнглаб бўлмас одамни" деб можарога бориш — хато. Бу фалокатни сиёсийлаштириш ва виза лотореясини тугатиш — шармандалик”.
АҚШ фуқароси Жим Овенс:
“Ўзбек халқи сайёрамизнинг энг меҳмодўст халқларидан биридир. Куни кеча бўлган фалокатни айнан ўзбек амалга оширганидан улар чуқур уят ҳиссини туймоқдалар. Аммо терактни содир қилган одам бу миллат ва маданиятни ўзида акс эттирмайди. Ўзбеклар ислом динининг энг гўзал тарафларини ўзларида жо қилганлар. Аммо доимгидек, Трамп рассизмнинг энг паст нуқтасига тушиб, бутун мусулмонларни терактда айбламоқда. Унинг сўзларига қарата айтилган жумлаларда яқинда Лас-Вегасда 500 та одамни отиб ташлаган одам мусофир ёки мусулмон эмас, америкалик оқ танли эди-ку, дейилмоқда”.
Дональд Трампнинг виза лотореяларини тўхтатиш ҳақидаги сўзларига қуйидагича фикрлар келтирилмоқда:
“Лас Вегас, Орландо, Нью-Таун, Сан Бернардинодаги 184 нафар одам ҳалок бўлган отишмалардан бир ой кейин: “Қуроллар назорати ҳақида гапиришга ҳали эрта”. Нью-Йоркдаги 8 киши ҳалок бўлган автомобиль ҳужумидан бир кун ўтиб, “Кўчманчилар келишини тўхтатишимиз шарт”.
Румей Пелажио: “Ўзбеклар, яъни Марказий Осиёда ажойиб инсонлар яшайди. Мен уларни қадрлайман ва уларнинг кўпи билан дўстман”.
Бруклиндаги “Кичик Ўзбекистон” аҳолиси бўлган воқеалардан ҳайратда. Улар Сайфулло Саиповни “биздан эмас”, демоқдалар.
АҚШда истиқомат қилувчи журналистларинг барчаси Соиповнинг ҳаракатларини қоралашди. Кенсингтон ва Мидвудда яшовчи ўзбекларни Соиповнинг ташқи кўриниши ҳайратлантирди, дея хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
“Ўзбекистонда бу кўринишда ўстирилган соқол билан юришмайди”, деди АҚШда истиқомат қилувчи нотариус Ашраф Зокиров. “Мен 150%га ишончим комилки, у (Соипов) Ўзбекистондан шу соқол билан келмаган”.
“Кичик Ўзбекистон”нинг яна бир вакили Бахтиёр Акромов Соиповни (айбланувчини) “нотўғри мачит”га борганини тахмин қилмоқда. “Ўзбекистондаги мачитларда бу кўринишдаги соқол қўймайдилар”, дейди у ҳам.
Шайх Абдулазиз Мансур чет элдаги терактларда иштирок этган ўзбеклар “чет элдаги турли ноқонуний гуруҳлар таъсирига тушиб қолган”лигини таькидламоқдалар.
“Ўзбеклар жуда ишонувчан халқ. Агар улар бир иш қилсалар, бутун қалбларини шунга бағишлайдилар. Менимча, айнан шу сабаб чет элга чиққан айрим ёшларимиз радикал гуруҳларга қўшилиб қолмоқдалар. Шу сабабли чет элда истиқомат қилаётган ўзбекларимиз бу каби гуруҳларнинг тўрига илинишдан эҳтиёт бўлсинлар”.
ИШИД деганлари қаёқдан пайдо бўлгани, уни кимлар тузгани-ю нима мақсадларда фойдаланаётгани — бу бошқа, жиддий масала. Буни тўла таҳлил этишга “ваколатим”, маълум маънода билим-савиям етмаслиги мумкин. Бироқ Ўзбекистон фуқароси, ўзбек миллатининг вакили, қолаверса, жонкуяр журналист, оддий тинчликсевар инсон сифатида ўз муносабатимни билдиришга ҳақлиман, деб ўйлайман.
Хулоса ўрнида шуни айтишим мумкинки, доно халқимиз таърифлаганидек, бир палакда ҳар хил қовун, яъни ҳатто ҳар бир оилада оила вакилларига “ўхшамаган” кимдир чиқиши мумкин.
Бир инсоннинг қилган ҳаракатлари натижасида, дунёқараши кенг одам асло бутун миллат ҳақида хулоса чиқармайди.
Биз ўзбекмиз, динимиз муқаддас ислом дини ва биз тинчлик тарафдоримиз!!!
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди