Менинг назаримда зиёлилик, башариятнинг қисматига дахлдорлик миссияси билан дунёга келган одамларга икки офат таҳдид қилади.
Биринчиси – билмаслик.
Иккинчиси – эса, қай бир даражада билиб, билганлари асосида яшай бошлаган пайтда ФИТНАга йўлиқиш офати….
Билмаслик – билиш лозим бўлганларни ўрганиш – бу ҳаммага аён-тўғри ва табиий жараён, тўхталиб ўтириш эзмалик бўлар…
Аммо, ФИТНА ҳақида тўхталмасам, ҳеч йўқ, ўз тасаввуримни айтмасам бўлмайдигандек туюлди.
Инсониятнинг жоҳилият даврига ИСЛОМ дини, ИСЛОМ ТАСАВВУФИ, ИСЛОМ ФАЛСАФАСИ ва ниҳоят ИСЛОМ МАДАНИЯТИ тўла нуқта қўйди. Буёғига фақат уни ўрганмоқ ва одамзод ўз турмуш тарзига уни сингдирмоғи қолди холос…
Унда ҳақли бир савол туғилади:
Унда БИЛГАНЛАР нега у қадар ХУРРАМ эмас…
Ҳаёти маълум ва номаълум ғуссаларга лиқ тўла…
Энди шу ўринда айтмоқчи бўлаётган фикримни таъкидлайман.
“РАББАНА ЛА ТУЗИҒ ҚУЛУБАНА, БАЪДА ИЗ ҲАДАЙТАНА”, –деб бошланувчи ояти-каримаси, бизга шу балодан хабар беради.
Яъни: «Ё Аллоҳ! Бизни иймон келтирганимиздан сўнг, (Эътибор беринг-а иймон келтирганимиздан сўнг, дейилмоқда) Қалбларимизга ғилли-ғашлик солмагин!….
Ўша ғилли-ғашлик ФИТНАдир аслида…
Нечунки, ФИТНА инсоннинг ўзигаку майли, атрофидагиларни заҳарлайдиган, не-не олтин бошларнинг бошига етган, не-не соддадил бечораларни тўғри йўлдан оздирган бир балодир.
Кеча Гулбаҳор Сатторованинг “Оғриқ нуқталар”, аниқроғи адабиётимиздаги, журналистикадаги “Оғриқ нуқталар” ҳақидаги фикри, бугун куни бўйи хаёлимни банд этди.
Ҳайрон бўлманг, гапни жуда-жуда узоқдан, ОДАМ АТОнинг яратилиш кунидан бошлаб, бу мавзуга тушиб келганимга….
Боиси ҳамиша ўз ФИКРимни илоҳий ақидалар билан боғлаб хулоса ясашга ўрганганман….
Ҳамиша рост сўз, тўғри мақом, инсонга тўғри ОҚИБАТ беради…
Жуда ҳайрон қоламан. Баъзилар МАҚОМ ва МУҚОМни алмаштириб қўйишади, гоҳида….
Ҳамма нарсани билсангу, амал қилмасанг, айтган гапларингга қилаётган амалинг сира-сира мос келмаса….
Бундан кимга фойда, кимга зарар. Грузин халқида бир мақол бор, айтадики: «Эй нодон,боланг АЙТГАНИНГНИ ЭМАС, ҚИЛГАНИНГНИ ҚИЛАДИ», деган…
Ўзимиз ОДАМИЙЛИК ҳақида қайнаб-тошиб шеърлар ёзсакда, бировга сариқ чақалик ҳиммат қилмасак…
Шоирона айтганда: «Бировга илон ўлдирилган тошни раво кўрмасак» …
Покиза сўзларга бурканган АШЪОРлар битсакда, оғзимиз фақат бировларнинг ғийбатидан бўшамаса…
Раҳматли Муҳаммад Юсуф шоирлар ҳақида ёзган шеърида айтганидек:
Мана улар салқин хиёбонларда,
Энтикиб ёзишар келажакка хат.
ОҚИБАТ ҲАҚИДА ҲАЙҚИРИШАР ва,
АБДУЛЛА ОРИФни ҚИЛИШАР ҒИЙБАТ…
Шоирлик мен учун асло орзумас,
Шуям иш бўлдими ЭРКАК БОШИМГА.
Шеър замиридаги ҳақиқатга тик боқмоқ керак, ОҚИБАТ ҳақида шеър ёзиб бўлибмас, ёзиб туриб ҳам ҒИЙБАТ қиламиз гоҳо…
Шеърнинг ичида бировларни ёмонлаб-ёмонлаб оламиз…
Бировга суқолмаган нишларимизни суқиб-суқиб енгиллаймиз гўёки…….
Холислик ҳақида энтикиб энтикиб ШЕЪРИЙ НУТҚЛАР ИРОД ҚИЛАМИЗУ, агар биров бизни танқид қилса уни ўша соатдан душман санаб, ўч олишга тушиб кетамиз….
Агар кимдир биров ўринсиз мақтаб қўйсаям уни хаёлан дўст санаб, мақтовига-мақтов билан жавоб бериш пайидан бўламиз.
Ҳалоллик ҳақида шеър, бадиа, баллада, э боринг-ки ёзиш мумкин бўлган, ҳамма нарсани ёзволиб, қаламни қўйгач КЎНГИЛ ОВЛАШГА тушиб кетадиган қанча ҚАЛАМКАШЛАР борлигини билмаган одам қолмади.
«ҲАЁДАН СЎЗЛАЙДИ, ҲАММА ШАРМАНДА” -, дегандай…
Бир ёш бўлиб, ёш бўлмаганроқ, катта бўлиб катта бўлмаганроқ, ҳавойи шеърлар ёзиб юрадиган бир шоир укамизга шу ҳақида танбеҳ берсам, шундай жавоб берган: «Хўш, бунинг нимаси ёмон, қизларга, аёлларга хушомад қилишнинг, мен буни фалон газетада ишлаган вақтимда, ФАЛОНЧИ шоир акамдан ўрганганман, у киши ҳам шундоқ қилардилар, мана шуни орқасидан МАНА ШУНДАЙ РУТБАЛАРГА эришдилар, агар ёмон бўлса, шундай ЛАВОЗИМларга эришармидилар. Мен асли бир тортинчоқ бола эдим, ўша акамга эргашиб, шу даражага етдим, сабаби шу акамдай ОСОН, ЕНГИЛ ва ФАРОВОН яшамоқчиман!!!»
Хўш, шуларнинг нимаси ФИТНА дерсиз, ФИТНАлиги шундаки, бошқаларнинг дунёқарашини бузмоқда.
Бошқаларнинг ҳаёт тарзига ўзининг заҳарли ҳаёт тарзи билан ўрнак бўлмоқда….
“Қиёматда имомлардан тутантириқ қилинади, дўзахга, боиси авом қилса билмай қилади, имом эса билиб қилади, авом қилган хатога ҳеч ким эргашмайди, АММО ИМОМ ҚИЛГАН ХАТО БОШҚАЛАРНИ ЭРГАШТИРАДИ», дейилади…
Ҳақиқатан ҳам, ЭЛГА ЎРНАК БЎЛАРГА, БОШ БЎЛАРГА, УЛАРГА ФИКР АЙТАРГА даъвогар бўлган одамда тўрт ҳисса масъулият кучли бўлмоғи шарт. Нечунки, УЛАРДАН ҚОЛГАНЛАР АНДОЗА ОЛИШАДИ, ШАМОЙИЛ ОЛИШАДИ, ЭНГ ЁМОНИ ВА АЙНИ ДАМДА УЛАРГА ЭРГАШИШАДИ…
Шунчаки ёзиш, шунчаки айтиш бошқа масала, аммо МИНБАР даъво қилаётган ЖАНОБларда шу минбарга муносиб ШАХСИЯТ бўлиши шарт, лозимдир.
Бир опа Фейсбукка нега кирасиз деган, саволимга: «Чалғиш» учун, деб жавоб бердилар….
АМАЛЛАР НИЯТ БИЛАН МУШТАРАКДИР, -дейилади саҳиҳ ҳадисларда.
Қўрқиб кетдим, шу ОПА учун, ростдан ҳам НИЯТларига тортиб, ЧАЛҒИБ кетиб қолсалар-а?!? ЎЗЛАРИДАН, УЙЛАРИДАН, БОЛА-ЧАҚАЛАРИДАН, АЁЛЛИК ШАЪНЛАРИДАН ЧАЛҒИББББ КЕТИБ қолсалар…..
Шу боис, биз Фейсбукдаги ижод аҳли сал масъулиятли бўлайлик…
ШУНАҚА ОПАХОНЛАРНИ ЧАЛҒИТАДИГАН ПОСТЛАР ҚИЛИБ, ЧАЛҒИББББ КЕТИШЛАРИГА ҲИССА ҚЎШВОРМАЙЛИК, ЎЗИМИЗ БИЛМАСДАН….
Бировларнинг постларига кирволиб, ўз ақллилигини(ахмоқлигин аслида) кўрсатиб, сохта баҳсу-мунозаралар уюштиришга, яъни том маънода ФИТНА уюштиришга мойил бўлган АЗИЗ ВА АЗИЗА дўстлар. Тушунинг ФИТНАнинг катта-кичиги бўлмайди, ҳаммаси Фитна….
Яқинда бир ДЎСТИМИЗ хабар ёзиб, дедиларки: «Узр, ШОИРА ЭКАНСИЗ, МЕН ШОИРЛАРДАН ҚЎРҚАМАН УЛАР ЁЛҒОНЧИ ВА ИККИЮЗЛАМАЧИ БЎЛИШАДИ, ЯҚИНДА БИРОВНИНГ ПОСТИДА БИР ШОИР БАҲС УЮШТИРИБ, ИККАЛА ТОМОННИ БИР-БИРИГА ТЕНГ ГИЖ-ГИЖЛАБ, ҲАР ИККАЛАСИГАЯМ ЛАЙК БОСИБ ЎТИРИБДИ, БУ НИМА ҚИЛГАНИ!!!», деб ёзворди…..
Чиндан ҳам,бу нима қилганимиз…..
“У ХАТО, БУ ТЎҒРИ, деб, ҲУКМ чиқариш бизга эмас, бизгача жамийки ҳукмлар чиқиб бўлган, бизнинг ИШИМИЗ-ҲАДДИМИЗ фақат ЗИКР қилмоқдир”, -дейилади, «ТАЗКИРАТУЛ-АВЛИЁ»да…
Одам бу дунёда нима топса, бир-бирини яхши кўриб топади, нима йўқотса бир-бирини ёмон кўриб йўқотади,- дейди НОБЕЛЬ мукофоти совриндори Габриэль Гарсия Маркеснинг қаҳрамонларидан бири.
“Содда бўлинг, бир-бирингизни соддаларча меҳр билан ардоқланг”-, дейди, мен севган МАВЛОНО ЛУТФИЙ ЎЗИНИНГ ОШУФТА ғазалларида:
Сансан севарим, ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма,
Қондир жигарим ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма…
Қаранг, қанчалик ишончли, қанчалик содда қанчалик яхши…
«ҲАҚИҚИЙ МЎМИН, СОДДА БЎЛАДИ, ЖАННАТ СОДДАЛАРНИКИДИР. ҲАҚ ТАОЛО ЎЗ ЖАННАТИНИ СОДДАЛАР УЧУН БИНО ҚИЛДИ», -дейилади саҳиҳ ҳадисларда…
Келинг, бир-биримизни фитналарсиз, айёрликларсиз, макру-тузоқларсиз СОДДАГИНА яхши кўрайлик…
Бунинг қанчалик гўзал ҳолат эканини бир лаҳзагина туйсангизми, шу туйғуга бутун умрингизни индамай алмашиб юборардингиз…
Ҳеч қандай МАҲМАДОНАЛИКЛАРСИЗ, ортиқча ШОВҚИНЛАРСИЗ ўзимизни ислоҳ қилишимиз мумкинку?!?
Мен аниқ биламан, ҳар қандай ИЛЛАТнинг даъвоси меҳрдир…
Ҳар қандай ФИТНА меҳрнинг олдида ожиз. Ҳар қандай макр МЕҲРнинг олдида гунгдир…
«Бунча оз севасиз, ёмон севасиз», -деб ўксийди Марина Цветаева, Елабугадаги бир қарич арқон билан меҳрсизликни бўғаркан. Келинг, бир-биримизни аяшни, яхши кўришни ўрганайлик…
Яхшиларни яхшилиги учун, ожизларни ожизлиги, кучлиларни-кучлилиги учун яхши кўрайлик…
Ёмонларга инсоф, фитначиларга диёнат сўрайлик…
Санобар Меҳмон
Манба: Fayzbog.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»