11:42 / 27.09.2018
4 116

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашиш учун Душанбега жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ, 27-28 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга бориши маълум қилинганди.

Ташрифнинг биринчи куни қатор икки томонлама тадбирлар жадвали асосида ўтказилади. Ташрифдан асосий мақсад, 28 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этишидир.

Шунингдек, ушбу сафар давомида тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказилиши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

МДҲ давлат раҳбарлари саммитда иштирок этиш доирасида тожикистонлик металлурглар шаҳри - Турсунзодага ташриф буюриши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди