22:30 / 02.02.2019
5 010

Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий рўйхатга қўйиш қай тартибда амалга оширилади?

Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий рўйхатга қўйиш қай тартибда амалга оширилади?
Вилоятлардан Тошкентга ўқигани, ишлагани келган фуқороларнинг аксарияти пойтахтда қолиб ҳаётини шу ерда давом эттиришни ният қилиши бор гап. Бироқ Тошкентда уй-жой олиш учун прописка зарурати юртдошларимизни қийнаётган масалалардан биридир.

Ана шундай юртдошларимизнинг бир нечаси «Тошкентда доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга ташкилотлар сони яна иккитага кўпайди » сарлавҳали мақоладан сўнг, Kun.uz таҳририятига қўнғироқ қилиб, ўз эътирозларини билдиришди. Уларнинг сўзларига кўра, «доимий прописка олишнинг ўзи бўлмаяпти, ҳужжатлар тўпламини тайёрлашга ойлаб вақт кетмоқда». Улар Kun.uz суриштирмасдан, текширмасдан хабар тарқатмоқда, каби эътирозлар ҳам билдиришди.

Биз ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилдик. ШИИББ МваФРБдан маълум қилишларича, 2012 йил 1 майидан 2018 йил 31 декабрига қадар Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли қарорининг 11-бандига (ташкилот ходимларини Тошкентда доимий рўйхатга қўйиш) асосан 18 767 нафар фуқаро Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга қўйилган.

Хўш, умуман Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий рўйхатга қўйиш қай тартибда амалга оширилади? Бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

1) Доимий прописка олишни истаган фуқаро ишлаётган корхона, ташкилот ёки вазирлик фуқарони Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтказишни сўраб, МваВРБга электрон почта орқали илтимоснома юборади.
2) Илтимоснома МваВРБга етиб келгандан сўнг, доимий рўйхатга ўтмоқчи бўлган фуқаро томонидан ўрнатилган тартибда ариза ёзилади.
3) Давлат божи тўлангани ҳақида квитанция.
4) Уй эгасининг розилик аризаси, уйнинг кадастр ҳужжатлари.
5) Никоҳдан ўтганлиги хақида гувоҳнома (турмуш қурган бўлса)
6) Фарзандларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси
7) Олдинги турган уй манзилидан ўчганлик варақа.

МваФРБ мазкур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, уч иш кунида фуқарони белгиланган тартибда доимий рўйхатга қўйишни амалга оширади.

Шундан сўнг, биз ходимлари Тошкентда доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлган айрим ташкилотлар билан боғланиб, ходимларини Тошкентда доимий пропискага таклиф қилиш жараёни билан қизиқдик.

Хусусан, Маданият вазирлигида ички комиссия ташкил этилган бўлиб, ходимнинг малакаси, вазирлик учун нималар қилгани, қандай ютуқларга эришгани ўрганиб чиқилади. Ички комиссия, ўз ходими келгусида ташкилот учун манфаат келтиради, деган хулосага келса, уни доимий рўйхатдан ўтказишни сўраб МваФРБга хат билан мурожаат қилинади.

Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ва бошқа давлат идораларида ҳам шу йўсинда ходимни доимий пропискага тавсия этиш масаласи кўриб чиқилади. Содда тил билан айтганда, ходимнинг иш малакаси, билими, тажрибасидан келиб чиққан ҳолда тавсиянома ҳақида буйруқ ҳозирланади.

Ўрганишларимиз натижасида шуни айтиш мумкинки, ходимнинг юқори раҳбариятидан Тошкент пропискаси учун тавсиянома олиши, кўплаб ҳужжатлар талаб қилиниши эмас, балки унинг вазирлик, идора ёки ташкилот учун қанчалик муҳим кадр эканига боғлиқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий рўйхатга қўйиш қай тартибда амалга оширилади?