
Бир ўғри илончининг илонини ўғрилади. Ўлжасини ўзига ғанимат деб ўйлади. Илон жуда заҳарли эди. Ўғрини чақиб, қийнаб-азоблаб ўлдирди. Илончи ўғрининг ўлганини эшитгач, уни ўзининг илони чаққанини англади. Ўзига ўзи: “Мен қанча изтироб чеккандим. Ўғрини топсам, илонимни қайтариб олсам, деб дуолар қилдим. Аллоҳга шукрки, дуоларим қабул бўлмади. Зарар деб билганим, аслида, мен учун фойдали экан” деди.
Қанчадан-қанча дуолар борки, дуо қилувчи истагини хайрлик деб ўйлайди. Лекин у зарарли бўлади. Буюк фазл ва марҳамат соҳиби, чексиз ҳикмат эгаси Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибонлигидан бу каби дуоларни қабул қилмайди.
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг