10:30 / 30.04.2019
2 959

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ёзидан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни бош вазир раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдан кейин лавозимдан озод этилди. Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким сифатида тайинланган.

Ташриф давомида вилоятнинг доимий раҳбари лавозимга тайинланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди