
Тўтиқушлар энг ақлли жонивор ҳисобланмаслиги ва ҳатто қушлар орасида ҳам энг биринчи ўринларни эгалламаганига қарамай, фаунанинг сўз ва ҳатто жумлаларни талаффуз эта оладиган ягона вакили саналади. Бундан ташқари, бир неча марта қайд этилганидек, айрим тўтиқушларнинг нутқи – нафақат одамнинг гапини кўр-кўрона такрорлаш, балки онгли сўзлар тўплами ҳамдир. Бироқ улар товушларни қандай қилиб талаффуз қилади, қайси органлар ҳисобига гаплаша олади?
Сир эмаски, махсус усулларда бир неча йиллар давомида ўргатиладиган, ҳатто, энг етук жониворлар ҳам айрим имо-ишоралар тилини ўзлаштира олади холос. Одамларга физиологик жиҳатдан яқинлигига қарамай, ҳеч бир жонивор бир неча сўздан нари ўтолмаган.
Мутахассислар тўтиқушларнинг нутқ борасидаги қобилиятига бир неча омил таъсир қилганлигини айтишади. Дастлаб бу тўтиқушларнинг ўзига хос йўғон тили туфайли юз беради деб ҳисобланган. Бироқ аниқланишича, бундай тил фақат тўтиқушлардагина мавжуд эмас. Мазкур ғаройиб қобилият тўтиқушларда кекирдак тузилиши ва бўғиз мушаклари, шунингдек, миянинг манглай қисми ривожлангани билан боғлиқ.
Амалиёт шуни кўрсатадики, тўтиқушларнинг ҳамма тури ҳам инсон нутқини такрорлай олмайди. Уларнинг орасида какаду ва бошқа турлар физиологик ўзига хосликлари билан бирга юқори интеллектга ҳам эга. Олимларнинг фикрига кўра, айнан шу ҳолат, бир неча турдаги тўтиқушлар одам нутқини такрорлаш қобилиятига эгалигига сабаб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар